Янги йил байрами муносабати билан, Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тассаруфидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилиб ҳозирда нафақада бўлган, 3 нафар меҳнат фахрийларига дори – дармон харажатларини қоплаш мақсадида моддий ёрдам ажратилди.
Шунингдек, 150 нафар Меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлари тарбияланувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, ота-онасиз қолган болалар ҳамда Мустақиллик йилларида юртимиз тинчлиги ва барқарорлиги йўлида қурбон бўлганларнинг фарзандлари учун Термиз шаҳридаги қўғирчоқ театрига совғали байрам чипталари олиб берилди.
Тадбир сўнгида “Янги йил арчаси” атрофида сахналаштирилган “Эмемденсларнинг янги йил саргузаштлари” мусиқий байрам эртаги томошаси намойиши ташкил этилиб, тадбир якунида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига янги йил совғалари тарқатилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: