Самарали амалий ёрдам, касаба уюшма фаолияти гарови

Ходимларни хуқуқий ва ижтимоий химояси, хавфсиз ва қулай мехнат шароитларда ишлаш, маданий-маърифий хаёти, дам олиши, саломатлиги касаба уюшмаларнинг намунали фаолият юритишига бевосита боғлиқдир.

Республика Кенгаши томонидан Бухоро ва Навоий вилояти ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари томонидан нодавлат секторига мансуб корхона ва ташкилотларда  мехнат қилаётган ходимларни касаба уюшмаси аъзолигига жалб қилиш, мехнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини химоя қилишни тизимли ташкил қилиш, корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимларга қулай ва соғлом мехнат шароитлари яратилиши, уларнинг мехнатини мухофаза қилиш бўйича касаба уюшмаларини олиб бораётган жамоатчилик назорати масалаларини ўрганиш ва бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш ташкил қилинди.

Амалий ёрдам кўрсатиш жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича жорий йилнинг 8 феврал куни Бухоро вилояти ва 12 феврал куни Навоий вилояти тармоқ корхона ва ташкилотлари иштирокида ўқув семинарлар ташкил этилди. Республика Кенгаши мутахассислари томонидан ишчи-ходимлар манфаатларини жамоа шартномалар орқали химоя қилиш, улар ва уларнинг оила аъзоларихуқуқ ва саломатлиги, хордиқ чиқариши, иш жараёнларида ноқонуний муносабатларги дуч келмаслиги, хуқуқий ва моддий-маънавий жихатдан химояланганлигини хис қилишини таъминлашга қаратилган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида тармоқ  корхоналари бошланғич ташкилотлари етакчилари томонидан ўзаро фикр алмашиш, фаолиятлар тахлили қилинди.

Print Friendly, PDF & Email