Ёш китобхон кўрик танлови ўтказилди

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги ишларни янада жонлантириш бугунги кун талабларини бажариш, Ўзбекистон Реепубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019  йил 19 мартда ўгказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифаларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида «Ёшлар билан ишлашни самарли ташкил этиш маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизикишларини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида Пастдарғом автомабил ва йўллар касб-ҳунар коллежида «Она юртнинг мард қаҳрамонлари » мавзусида Ёш китобхон кўрик-танлови ўтказилди.Жорий йилнинг 3 май санасида бўлиб ўтган Ёш китобхон кўрик-танловида 150 нафар ўқувчиларнинг фаол иштироки таъминланди.     

Танловда “Амир Темур буюк саркарда” мавзусида “Темур тузуклари” ҳамда Бўрибой Аҳмедовнинг “Амир Темур” асарларини ўқиш ҳафталиги ундан кейин “Она юртнинг мард қаҳрамонлари” мавзусида эса Мақсд Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди”, Миркарим Осимнинг “Хўжанд қалъаси”, “Ўтрор” асарларини ўқиш ҳафталиклари ташкил этилиб Ёш китобхон кўрик-танлови ўтказилди.

 Кўрик-танлов иштирокчилари иккита 1-гуруҳ “Амир Темур” 2- гуруҳ эса “Жалолиддин Мангуберди” гуруҳларига бўлиниб мусобақада иштирок этиб, ўз билимларини синаб кўришди.

 

Print Friendly, PDF & Email