Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан бошлангич ташкилотларни кенг жалб этиш, хар бир бошланғич ташкилот фаолиятини баҳолаш мезони асосида баҳолаб чиқилишини ташкил этилиб рейтинги шакллантирилиб касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови ўтказилди.
Тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги бошланғич ташкилотлар мазкур танловда қатнашиш учун тегишли ҳужжатларини танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссияларга тақдим этишдилар.
Кўрик танловда иштирок этган бошланғич ташкилотларни тегишли комиссиялар касаба уюшмаси аъзолари сонига караб 100 нафаргача бўлган ва аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ҳужжатларини алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиб, белгиланган баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолаб боришиб, касаба уюшмаси аъзолари сони 100 нафаргача бўлган Музработ йўл хўжалик пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси 305 балл, 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлардан Термиз архитектура ва қурилиш касб хунар коллежи 350 балл тўплашди.
Тармоқдаги барча бошланғич ташкилотларда келгусида уларнинг энг намуналилари фаолиятини оммалаштириш ва ўзаро тажриба алмашишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: