Бошланғич ташкилотлар ишини юқори даражага кўтариш ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш мақсадида хар икки йилда бир марта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошлангич ташкилотлар уртасида “Энг намунали бошлангич ташкилот” кўрик танлови утказиб келинмокда. Мазкур курик-танлов тугрисидаги Низомга мувофик, кўрик-танловнинг I боскичи жорий йилнинг май-июнь ойларида тегишли касаба уюшма органлари томонидан утказилиши режалаштирилган бўлиб, жойларда ушбу танловнинг худудий босқичлари бўлиб ўтди.
Тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги бошланғич ташкилотлар мазкур танловда қатнашиш учун тегишли ҳужжатларини танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссияларга тақдим этишдилар.
Қатнашчилар ишлаб чиқилган баҳолаш мезонига биноан баҳоланди. Мазкур Низомга ҳамда баҳолаш мезонларига асосланган ҳолда танлов якунланиб, тармоқ корхоналари ўртасида ғолиблар аниқланди.
— Касаба уюшмаси аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида:
I ўрин: – Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
— Касаба уюшмаси аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида:
I ўрин: – Андижон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти эгалладилар ва вилоят босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: