Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Халқ қабулхоналари аҳоли билан мулоқотнинг замонавий ва самарали механизмини йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни сифат жиҳатидан тубдан яхшилаш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашга хизмат қилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир , Вилоят Хокимлиги хамда тармок касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг 26 май куни Денов туман Тотувлик махалласида жойлашган Денов курилиш ва транспорт касб хунар коллежида туман ҳокимлиги, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва бошқа раҳбарлари билан биргаликда махалла аҳолиси учун сайёр қабуллар ташкил этилди.
Сайёр қабулда, давлат орган ходимлари, тегишли идора раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд бўлган фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига туман аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар кўриб чиқилди.
Мурожаатлар таҳлили жойларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, ер ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш, суд-ижро фаолиятига оид муаммолар, банкдан кредит ажратилишида юзага келаётган оворагарчиликлар билан боғлиқ шикоятлар ва таҳлиллар натижасида мутасадди идора раҳбарлари билан муҳокама қилиниб, камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Денов туман ҳокимлиги, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва бошқа раҳбарлар билан Денов тумани Тотувлик махалласида ўтказилаётган сайёр қабулларда аҳолини ўйлантираётган масалалар жойида ҳал этилиб, аҳолининг 30 дан ортиқ мурожаати жойида ҳал этилди.
Шу боисдан маҳаллалардаги маслаҳатчилар, комиссиялар, жамоатчилик назорати гуруҳлари бундан кейин иш самарадорлигини янада ошириш энг асосий ишимизга айланмоғи шарт бўлмоғи лозимлигини тушуниб етишди, зеро, оилаларимиз тинч бўлса, жамиятимиз осойишта, фаровон, фарзандларимиз эса тўла-тўкис маънавий-руҳий муҳитда вояга етишлигига махалла ахли яна бир бор амин бўлишдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: