Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Соғлом танда -соғлом ақл доирасида спорт мусобақаси ўтказилди

2019 йил 31 май — 1 июнь кунлари Самарқанд шаҳридаги Спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари ўртасида “Спорт ойлиги” доирасида спортнинг мини футбол, бадминтон, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.  Спорт мусобақаларида вилоятнинг бошқарма, ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари 18 та жамоага бўлинган ҳолда 240 нафардан ортиқ  иштирокчилар қатнашди. Шу жумладан, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимидаги 4 та ташкилотлардан 30 дан ортиқ раҳбар ва ходимлар иштирок этиб, мусобақалар якунига кўра тармоқ тизимидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг 20 нафар профессор-ўқитувчилари ва ходимлари  таркибидаги команда умумжамоа ҳисобида вилоятда II-ўринни қўлга киритишган бўлса, футбол мусобақаларида Самарқанд автомобил йўллари касб-ҳунар коллежи ходимлари фаол иштирок этишди.

 

Print Friendly, PDF & Email