Денов туманидаги 16-сон болалар мусика ва саънат мактабининг мажлислар залида Денов, Олтинсой, Шўрчи, Сариосиё, Узун туманлари бошланғич касаба уюшма қўмита ташкилоти раислари хамда касаба уюшма фаолларининг «Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида меҳнат қонунчилигига риоя этиш ва ходимларни хукукларини химоя қилиш” мавзусида тармоқ касаба уюшма қўмитаси хамда Вилоят Адлия бошкармаси мутахассилари билан биргаликда сайёр ўқув семинари ўтказилди.
Сайёр ўқув семинарда тармок касаба уюшма қўмитаси етакчи мутахассиси Абдуманнон Сатторийнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш тўғрисидаги маърузаси тингланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: