Меҳр кўзда-мурувват қалбда!

Мамлакатимизда яратилган кучли ижтимоий ҳимоя пойдевори асосида ҳукуматимиз томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, хусусан, имконияти чекланган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан аниқ ва мақсадли чоралар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда Республика хусусан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан республикамизда жорий йилнинг 30 ноябридан 30 декабрига қадар ўтказиладиган меҳр-мурувват ойлигида фаол иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг     2019 йил 27 ноябрдаги 16-50 “с” ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 29 ноябрдаги 17-14-“с”-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, тизимдаги Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан  1985 йилда туғилган 2 гуруҳ ногирони Ғ.Суюнов 2018 йилда ногиронлик ҳолатига қараб яшаб турган ҳудудида квота ўрни билан иш билан таъминланган, ногиронлир куни ва конституция кунига бағишлиб ўтказилган тадбирларда моддий рағбатлантирилган.

Бундан ташқари, Оқдарё политехника касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбирларда 3 нафар, Самарқанд шаҳар транспорт ва коммунал хўжалик коллежи касаба уюшмалари томонидан ўтказилган тадбирларда 2 нафар ногиронлар таклиф этилиб, моддий ёрдамлар кўрсатииб, совғалар тақдим этилди. Шунингдек, Оқдарё политехника касб-ҳунар колежи касаба уюшмаси томонидан 3 нафар кекса ва ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам ҳамда эсталик совғалари топширилди.

Бундай тадбирлар тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги ташкилотлар томонидан давом эттирилмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email