Қонун тарғиботи

Маълумки, 2019 йил 6 декабрда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонун қабул қилинди. Айни кунларда барча жабҳаларда ушбу Қонун  тарғиботи бўйича анжуманлар, семинар йиғилишлар ўтказилмоқда.

Бугун Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси мажлислар залида ушбу янги Қонун тарғиботига бағишланган семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши аппаратининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудираси Нодира Каримова ҳамда юридик бўлими юрисконсульти Наргиза Асадова қатнашишди.

Семинарни Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раисининг ўринбосари Илҳомжон Султонов олиб борди. Семинарда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, ишчи-ходимларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини таъминлашга, шунингдек, касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилганлиги ҳамда касаба уюшмаларининг сўнгги уч йилда янги ислоҳотлар сари олға қадам ташлаётгани ва қонун асосида белгилаб олинган янги режалар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, бугун шоҳ ва шоир Заҳиридин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати билан “Маънавият соати” ҳам ўтказилди. Тадбирда Наманган вилояти транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш  индустрияси ходимлари ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этишди.

 

Print Friendly, PDF & Email