Ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди

Дарҳақиқат 5 йилда умумий йиғилишда касаба уюшмаси аъзолари олдида ҳисобот бериш ҳар бир касаба уюшма раисини вазифаларидан биридир.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 21 февралида транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Чуст туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси касаба уюшма қўмитасининг II-умимий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида тармоқ касаба уюшма қўмитаси раиси Феруза Эрматова тушунтиришлар берди.

Шундан сўнг жамият касаба уюшмаси қўмитаси раиси Илхомжон Махмудовнинг Чуст туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил февралидан 2020 йил февралигача бўлган давр мобайнидаги фаолият якунлари ва навбатдаги вазифалари тўғрисида”ги маърузаси тингланди.

Йиғилиш давомида касаба уюшма аъзолари Мухаббат Самиджанова, Бахромжон Реджаповлар музокара учун сўзга чиқдилар.Йиғилиш якунида касаба уюшма фаолиятини қониқарли деб топилиб, Илхомжон Махмудов кейинги беш йиллик учун ҳам касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди.

Йиғилишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Илхомжон Султонов иштирок этди. Шу куни бундай тадбирлар «Муҳсин порлоқ» МЧЖ, «Жахонгир» хусусий корхоналарида ҳам бўлиб ўтди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email