Захриддин Мухаммад Бобур таваллуд топган кун тадбирлари

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги барча корхона, ташкилот ва ўқув муассасаларида буюк мутафаккир , шоҳ ва шоир, йирик давлат арбоби З.М.Бобур таваллуд топган куни муносабати билан маънавият соатлари, турли тадбир ва шеърият кечалари уюштирилди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов асос солган миллий ўзликни англаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтириш, инсон омилига устувор аҳамият қаратиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар бугунги кунда изчил давом эттирилмоқда. Бу жиҳатлар буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бу йўналишда мукаммал тадқиқотлар олиб бориш, бебаҳо ижодидан халқимизни баҳраманд этишда яққол намоён бўлмоқда.

Бобур деганда ҳар биримизнинг қалбимиз чексиз фахру ифтихорга тўлади.

Бутун хаёти ва ижодини инсоннинг бахт-саодати, мамлакат ободончилиги ва халқ фаровонлиги учун курашга, илм-фан, санъат ва адабиётнинг тараққиётига багишлаган Бобур ўзининг ўлмас асарлари билан ўзбек адабиётини, шу билан бирга жахон адабиёти хазинасини бебахо дурдоналари билан бойитиб, буюк сўз санъаткори сифатида инсоният қалбидан мустахкам жой олди.

Тадбирларда Бобур ғазалларидан намуналар ўқилди.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email