1 декабрь куни дунё халқлари ОИТСга қарши кураш кунини нишонлайди. Ушбу кунда биз жаҳон бўйлаб бундай қўрқинчли касаллик туфайли вафот этган қарийб 39 миллион кишини ва уларнинг ортида қолган ғамгусор оилаларини ёдга оламиз. ОИТС шундай бир қотилки, у на жинс, на ирқ, на миллат ва на чегара билади. Илк бор 1981 йили аниқланганидан буён, у дунёдаги ҳар бир мамлакатни чуқур қайғуга ботириб, йўқотишларга олиб келди. ОИТС жаҳон миқёсидаги офат экан, унга қарши самарали курашиш учун халқаро ҳамкорлик катта аҳамият касб этади.
Ўн беш йил аввал ОИТС ўлимга маҳкумликни англатарди. Ҳозирги кунда эса, замонавий тарихимизда биринчи марта, пандемияни вакцина ва ё даволашсиз назорат қилган ҳолда, қачондир имконсиз деб кўрилган нарсани амалга оширишдай тарихий имконият туғилди. бу ҳалокатли касалликка бутунлай барҳам бериш йўлида қўйилган навбатдаги қадам сифатида Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни бутун дунёда кенг нишонланмоқда.
1-декабрь – ОИТСга қарши кураш куни”муносабати билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари тасарруфидаги корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида касаба уюшмаси ҳамда ходимлари билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилди. Ўтказилган тадбирлар давомида тарқатилган турли буклетлар, тарқатма материаллар, шунингдек талабалар томонидан тайёрланиб намойиш қилинган турли саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларини ОИТС балоси ва унга қарши кураш бўйича янада кенгроқ маълумотларга эга бўлишди.
Хулоса қилиб айтганда, энг муҳими СПИД биз билан бирга ХХIасрга кириб келаётганини ҳисобга олиб, ҳар бир киши бу масалада жон куйдирмоҳи даркор. Бунинг учун улар СПИД тғўрисидаги маълумотларни билишларини ўзи ҳам катта аҳамият эга.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: