Ҳар бир тирик жонзоднинг яшашдан мақсади, ҳар бир мавжудотнинг келажакда кутиб қоладиган матлаби бўлади. Ҳар бир хонадониннг эса ўзига хос яшаш тарзи, урф-одатлари, ўзига хос тартиб –қоидалари, ўзига хос орзу-умидлари бўлади.
Ҳар бир давлатнинг ҳам ўз ўрнида ана шундай тартиб-қоидалари, эзгу умидлари ва истаклар, мақсадларини рўю-рост ифодаловчи юзи — Конституцияси мавжуд бўлади.
Ҳудди шунингдек, бизнинг давлатимизнинг ҳам юзи, мақсадларимизнинг маънавий тимсоли бу — Конституциямиздир.
Ўзбекистонимизнинг Конституциясида юртдошларимизнинг келажак авлодларга озод ва обод ватан қолдириш, уларнинг бахту камолини кўришдек орзу-ҳаваслари ўз ифодасини топганлиги билан бирга, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, унда жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – Инсон деган фикр иллгари сурилган ва шу асосда фуқаро- жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечими белгилаб берилган.асосий қонунимизда давлатимизнинг, жамиятимизнинг ва ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари бир-бирига уйғунлаштирилган ва мувофиқлаштирилган.
Хулоса қилиб айтганда, мустақиллик Конституцияси – тарихий аҳамияти беқиёс бўлган хужжатдир. Уни шу вақтга қадар давлатчилигимиз тарихидаги бошқа хужжатларнинг бирортаси билан қиёслаб бўлмайди.
Зеро, унда тарихийлик замонавийлик билан уйғунлашиб, жаҳоннинг ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва ҳуқуқий тафаккури соҳасида эришилган барча ютуқлар мужассамлашган.
Айни вақтда Конституциямиз халқимизнинг бой маданияти ва маънавияти, тарихи, яшаш тарзи, тарихи ва анъаналари, орзулари ва мақсадларинининг ёрқин ифодаси ҳамдир. Бош қомусимиз мазмунан ва моҳиятан демократик руҳ билан суғорилган бўлиб, унда демократия тамойиллари устувор бўлган адолатли жамият барпо этиш кўзда тутилган мустаҳкам ҳуқуқий пойдевордир. Конституциямиз Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этиш йўлида мустаҳкам пойдевор сифатида хизмат қилаверади.
Транспорт ва қурилиш ходимлари Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гурухлари тузилган, тадбирлар режасини ишлаб чиқилиб, уни амалга оширилишини таъминлаш борасида ишлар олиб борилмоқда. муассасасалар биноларини мавзуга оид шиорлар билан безалди.
Сана муносабати билан корхона ташкилотларда мехнат қилаётган кам таъминланган, кўп болали ва ёлгиз оилалар аъзоси хисобланган ходимларга, узоқ йиллардан бери мехнат қилиб келаётган ишчи-хизматчиларга жамоа шартномалари ва келишувлари орқали моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
Пахтаобод туман йўллардан фойдаланиш УКда 8-декабрь Конституция куни муносабати билан ишчи-ходимлар билан йиғилиш ўтказилди. Корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилган йиғилишда “Конституция-баҳтимиз пойдевори”мавзусида суҳбат ўтказилди. Йиғилишдан сўнг корхона ишчи-ходимларига 60 тонна кўмир тарқатилди. 18600.0 сўм маблағ сарфланди.
Бу тадбирлар бошқа корхона ва ташкилотларда ҳам давом этмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: