Мустақил Ўзбекистонимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиб, ушбу байрам санаси арафасида орамизда ўтган ва ҳаёт бўлган уруш ва меҳнат фахрийлари, фронт ортида меҳнат қилган отахон ва онахонлар, кекса авлод вакилларига эътибор ва уларга эъзоз кўрсатиш эзгу анъанага айланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5081-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, мазкур жараёнлардаги савобли ва ибратли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадидаЎзбекистон Транспорт-йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, барча бошланғич ташкилотларга ижро учун етказилди.
Чора-тадбирлар режасига кўра, тармоқ тизимидаги транспорт, автомобил йўллари, қурилиш соҳалари корхона ва ташкилотлари ҳамда таъим муассасаларида учрашувлар, спорт мусобақалари ва бошқа турли тадбирлар ўтказилди ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари, пенсионерлар ҳолидан хабарлар олиниб, уларга турли эсталик совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Хусусан, вилоятнинг тармоқ тизимидаги ҳудудий автомобил йўллари бошқармаси ва туманлар автойўл корхоналари, вилоят қурилиш ва транспорт бошқармалари ва қуйи ташкилотлари, Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти, Пайариқ туман 2-сон касб-ҳунар мактаби ва бир қатор бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ва иш берувчилари томонидан тизимида кўп йиллар ишлаб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, ҳолларидан хабар олинди. Уларга касаба уюшмалариининг ташаккурномалари, совға-саломлар топширилди.
Шунингдек, меҳнат жамоаларида уруш қатнашчилари, меҳнат фронти ҳамда меҳнат фахрийлари
иштирокида “Хотира бор экан – миллат барҳаёт”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” мавзуларида маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари ҳам ташкил этилмоқда.
Учрашувларда кекса отахон ва онахонларимиз Президентимиз ва касаба уюшмалари ходимлари ҳақларига дуо қилиб, юртимиздаги тинч ва фаровон ҳаёт учун шукроналар келтирдилар.
Мазкур тадбирлар давом этмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: