Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан махсус топшриқ асосида жорий йил 4-10-октябр кунлари «Кексалар ҳафталиги» асосида тармоқдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан чора-тадбирлар белгиланди.
Айни пайтда юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилгани ҳеч кимга сир эмас. Шу билан бирга юрт кексаларига ҳам алоҳида эътибор, ғамхўрлик кўрсатилаётгани барчани қувонтиради.
Ушбу вазифалар ижросига тўлиқ киришган ҳолда касаба уюшмасига аъзо ташкилотларнинг ходимлар, кўп йиллик давомида фаолият юритган меҳнат фахрийлари Наманган вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлари ташкил этилди. Наманган шаҳридаги “Ўн бир Ахмад» зиёратгоҳига саёҳатлар уюштирилди.
Шунингдек, Наманган шаҳар, Косонсой, Учқўрғон ва Поп туманларидаги йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, Наманган қурилиш бош бошқарамаси ҳам ёлғиз яшовчи ва кекса пенсионерлар ҳолидан хабар олинди. Кексалар билан дилдан самимий суҳбатлашиб, уларнинг кайфиятларини кўтаришди. Шунингдек, кексаларнинг яшаш хонадонларида ҳашар ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириб, уларнинг юмушларига кўмаклашишди.
Ўз навбатида кексалар ҳам юртбошимиз томонидан кексаларга берилаётган эътибордан мамнун бўлишиб, дуога қўл очиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилишди.
Бундан ташқари, узоқ йиллар мехнат килиб хозирда нафақада булган 4 нафар кекса ходимлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташкилланган Хоразм шаҳрига 8-11 октябрь кунлари саёхат ташкилланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: