Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан жорий йилнинг 15 апрелдан 15 май кунига қадар вилоятимизда «Маданият ва ёшлар ойлиги» деб эълон қилиниши муносабати билан мазкур ойлик доирасида маданий тадбирлар юқори савияда ва кўтаринкилик билан ташкил этилмоқда.
Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош Бошқармаси томонидан ҳам тизим тасарруфидаги туман ташкилотларида йўлсозлик соҳасида фаолият юритаётган ишчи ходимлар ўртасида маданият ва санъат ойлиги доирасида шеърият, рақс санъати ва ҳонандалик йўналишлари бўйича танлов ташкил этилиб, йўлсозларнинг нафақат йўлсозлик соҳасидаги шижоати балки санъатга ошуфта ижодкорлиги ҳам танловда ўз ифодасини топди.
Танлов якунига кўра:
Булокбоши туман йўллардан фойдаланиш УК 1-ўринни
Мархамат туман йўллардан фойдаланиш УК -2-ўринни
Андижон мунтазам йўллардан фойдаланиш УК 3-ўринни эгалладилар ва вилоят ҳокими ҳамда бошқарма бошлиғи совғаси билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: