2023 йил 10 январ куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 8- раёсат йиғилиши видеоконференция тарзида ўтказилди. Марказий ва худудий студияларда республика кенгаши, раёсат аъзолари ва таклиф этилган тармоқ корхона ва ташкилотлари рахбарлари, масъул ходимлар ва бошланғич қўмиталар раислари тадбир жараёнида касаба уюшмасининг Устав талаблари бўйича фаолиятни ташкиллаштириш, мехнат мухофазаси, Давлат дастури доирасида бажарилган ишлар, нодавлат сектори корхона ва ташкилотларини касаба уюшмаларига жалб қилиш йўналишдаги фаолияти бўйича фикр юритдилар.
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ходимларга моддий ва маънавий кўмак бериш, уларнинг саломатлиги ва дам олиши билан боғлиқ масалларни хал этиш, меҳнат қонунлари ва жамоа шартномаларининг ижросини мунтазам назорат қилиш, ходимлар учун хавфсиз иш ўринларини яратиш, меҳнат жамоаларида маданий-оммавий ва оммавий, спорт-соғломлаштириш ва ғоявий-тарбиявий ишларини фаоллаштириш, аёллар ва ёшлар билан фаолиятини жадаллаштириш борасида мақсадли ва режали ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўмаги ва қўллаб-қувватлаши асосида, шунингдек, давлат бошқаруви органлари, иш берувчилар бирлашмалари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш эвазига касаба уюшмаларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишдаги ўрни ва нуфузи сезиларли даражада ошиб бормоқда. Йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси тармоқ касаба уюшмаларининг олдида турган асосий стратегик мақсади — ишловчи инсон ва унинг оиласига иқтисодий эркинликни таъминловчи, инсон қадрини камситмайдиган шароитда меҳнат қилиб ривожланиш, дам олиш, цивилизация ютуқларидан фойдаланиш имконини берувчи муносиб иш ҳақи тўланишига эришиш, шунингдек, ходимларнинг иш ҳақи ва даромадларини юксалтириш бўйича белгиланган вазифаларни тахлили қилиниб, келгусида бажарилиши лозим вазифалар тўғрисида сўз юритилди. Бажарилган амалий ишлар, иш жараёнида юзага келган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди, тегишли қарорлар қабул қилинди. Тармоқ Республика Кенгашининг 8- раёсат мажлисида кенгашнинг 2022 йил – «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол махалла йили»да қабул қилинган Давлат дастури ижроси, фуқаролар ва юридик шахслар мурожаатлари, нодавлат корхона ва ташкилотларни касаба уюшмаси аъзолигига жалб этиш, ёшлар масалалари хамда фуқароларнинг мурожаатлари тахлили бўйича масалалар мухокама қилиниб тегишли қарорлар қабул қилинди ва йўналишлар белгилаб олинди
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: