ШАҲРИХОНДА ЙЎЛСОЗЛАР УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Шаҳрихон туманида вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Холматов ва туман ҳокими Ҳ.Дадахонов иштирокида йўлсозлар учун семинар ўтказилди. Унда мутасадди вилоят ташкилотлари, туман ва шаҳарлар йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирок этдилар.

Семинарда  йўл қуриш ва таъмирлаш бўйича белгиланган ишларни бажаришда  замонавий техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш, дастурлар асосида йўлларни текислаш, тош-шағал, асфальт ётқизиш, бетонлаш каби мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли ҳолда  амалга ошириш бугунги куннинг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.

Шунингдек,  семинарда куз-қиш мавсумида узлуксиз ёғингарчиликлар туфайли таъмирталаб ҳолатга келган йўлларда зудлик билан созлаш ишларини олиб бориш,  транспорт ва аҳоли ҳаракатланиши учун қулай шароит яратиш, йўл белгилари ўрнатиш, йўл ётиқ чизиқлари чизиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. (https://t.me/shahrixontumani)

Print Friendly, PDF & Email