Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида жамоа шартномаси якуни бўйича йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 30-март куни Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси ўртасидаги жамоа шартномасининг  2022 йил ижроси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияс ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят худудий кенгаши раиси Н.Кузибаева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнат хуқуқ инспектори Х.Усманов,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий ҳимоя қилиш бўлими мудири Э.Тешабоевлар иштирок этишди.

Йиғилишда институт ректори Н.Тўйчибоев, институт профессор-ўқитувчилари, техник ходимлари  қатнашди.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида 2021-2023- йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши тўғрисида институт ректори Н.Тўйчибоев ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси А.Максимоваларни маърузалари эшитилди. Касаба уюшма қўмитаси томонидан ўтган  йил давомида ишчи- ходимларни ижтимоий мухофаза килиш борасида олиб борилган ишлар, ҳодимларнинг меҳнат муҳофазаси, турмуш, маънавият ва маърифат, жисмоний тарбия ва спорт, соғломлаштириш соҳаларида қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда амалга оширилиши лозим булган чора-тадбирлар, меҳнат жамоаси номидан иш берувчи билан жамоа шартномасини тузилиб, унинг бажарилиши устидан назорат тадбирлари олиб борилди. Бошланғич касаба уюшма кумитаси раиси Максимова Азиза Нурматовна бошчилигида тасдиқланган сметага мувофиқ, маблағларни тўғри сарфланишига эътибор қаратилди,  меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, меҳнат муҳофазаси, маданият, маърифат, оммавий спорт ишлари олиб борилди. Ана шу фикрлар хам утказилган  йиғилишда алохида эътироф этилди. Унга кўра ўтган давр мобайнида олиб борилган фаолият коникарли деб топилди.

Қабул қилинган жамоа шартномасининг бажарилишини назорат қилиб борувчи комиссиянинг ахбороти билан таништирилди ва қарор лойихаси ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек 2023-2025 йиллар учун тузиладиган жамоа шартномасини Янги Меҳнат Кодекси асосида қабул қилиш бўйича  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят Кенгаши мехнаткашларни ижтимоий иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими мудири Э.Тешабоевни ва Янги меҳнат Кодекси бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мехнат хуқуқ инспектори Х.Усмоновларни маърузалари тингланди.

Йиғилиш якунида 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширилиши лозим булган вазифалар хам мухокама этилиб ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини янада яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим булган вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email