2023 йил 4 май куни «Қувасойцемент» АЖ нинг мажлислар залида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси бандларини 2022 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди. 36 нафар делегат иштирокида ўтказилган ушбу конференцияда маъмурият томонидан корхонанинг Техник ишлар бўйича директори Т.Т.Абдувалиев, Кадрлар ва қимматли қоғозлар бўлими бошлиғи С.Ф.Сайдулаев, ҳамда корхона юрисконсульти И.Р.Жабборовлар иштирок этишди ва улар томонидан маърузалар қилинди. Конференцияда жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши қониқарли деб топилиб қарор қабул қилинди. Шунингек, ушбу конференцияда жамоа шартномасига янги Меҳнат Кодекси асосидаги қўшимчалар қабул қилинди ва ўрни бўшаб қолган 3 нафар касаба уюшма қумитаси аъзолари ўрнига янги касаба уюшма қумитаси аъзолари сайланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: