Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июль “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-264 сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги”ги 62-сон мажлис баёни ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитанинг 2024 йил 30 июлдаги 12-114 «с» сонли “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори,Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшма қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Бир бўлсак-ягона ҳалқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури” бандларига асосан, Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитаси билан Ўзбекистон транспорт , йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши ўртасидаги 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган Республика Тармоқ Жамоа Келишуви, вилоят Тармоқ Жамоа Келишуви , Зомин ТЙФКДМ жамоа шартномаси , 2024 йил — “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури бандлари ижроси бўйича ва Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик шонли санасини чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда кутиб олиш ҳамда нишонлаш мақсадида Жиззах вилояти автомобил йўллари бош бошқармасига қарашли Зомин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси ДМ да 2024 йил 28 август куни “Бир бўлсак-ягона ҳалқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” деган ғояни ўзида мужассамлаштирган байрам тадбири ташкил қилиниб, 230 нафар ходимлар – касаба уюшма ходимлари ва Меҳнат Фахрийларига байрам дастурхони ёзилди.
Байрам тадбирида йўл соҳасида меҳнат қилаётган, ўз ишининг фидойилари, автомобил йўлларининг равонлиги ва узлуксиз транспорт қатнови хавфсизлиги таъминлаб, юртимиз фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ишлаб чиқаришда фаол иштирок этаётган ходимлар — касаба уюшма аъзоларининг 12 нафарининг меҳнати муносиб рағбатлантирилиб, 35 дюмли смарт андреоидли телевизорлари берилди. Ушбуга 19 200 000 сўм сарфланди.
байрами тадбирида корхонада муқаддам ишлаб кетган меҳнат фахрийлари — пенсионерлардан 62 нафарига эсдалик совғалари берилди, бунга 5 270 000 сўм сарфланди.
Бундан ташқари беморлар, фахрийлар ва ногиронлар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
230 нафар ходимлар – касаба уюшма аъзолари ва Меҳнат Фахрийларига байрам дастурхони ёзилди. Бунга 30 000 000 сўм сарфланди,
Байрамларда бундай тадбирларини ўтказиш анъана тусига кирган , бу каби тадбирлар йўлсозларга хуш кайфият бағишлаши билан бирга меҳнат самарадорлигига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.дейди Зомин ТЙФКДМ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Хўжамқулова.
Зомин ТЙФКДМ байрам тадбирларида Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚ раиси Б.Худайбердиев ва Жиззах вилоят АЙББ қошидаги вилоят йўлчилар фахрийлари жамоатчилик кенгаши раиси Ў.Худойбердиевлар қатнашдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: