«Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика Нуронийларининг Ўзбекистон халқига Мурожаати тўғрисида»

      Жиззах вилоят АЙҲББ  касаба уюшма қўмитаси томонидан  камбағалликни кескин камайтириш бўйича муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан кўрсатилаётган ташаббусни қўллаб- қувватлаш ва ходимлар- к.у.аъзолари ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот қилиш борасида ишлар бошлаб юборилди , жумладан :

      — касаба уюшма қўмитасининг 2024 йил 23 сентябрь куни  бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида № 17-53 “с” – сонли  «Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика Нуронийларининг Ўзбекистон халқига Мурожаати  тўғрисида.»ги қарори қабул қилинди;

       — ушбу қарор билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика Нуронийларининг Ўзбекистон халқига Мурожаати” раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинди;

       — “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика Нуронийларининг Ўзбекистон халқига Мурожаати” матни Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚ тизимидаги барча  ташкилот , корхона ва муассасаларга етказилди;

      — мазкур ҳужжат тарғиботини тизимдаги барча меҳнат жамоаларида кенг омма иштирокида ташкил қилиш бошлаб юборилди;

      -тизимдаги ташкилот, корхона ва муассасаларда меҳнат қилаётган ҳар бир ходимнинг ижтимоий аҳволинининг  таҳлили , уларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш мақсадида  чора-тадбирларни белгилаш бўйича топшириқ берилди;

      —  жамоа шартномаларига юқоридаги ҳужжатга асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимлар-к.у.аъзолари учун бериладиган имтиёз ва кафолатлар тўғрисидаги бандларни  киритиш масалаларига эътибор қаратиш бўйича қарор қабул қилинди.

      — Жиззах МЙБХДМ, Жиззах вилоят АЙББ идораси ва Янгиобод ТЙФДМ ходимлари- к.у.аъзолари ўртасида “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика Нуронийларининг Ўзбекистон халқига Мурожаати” тарғибот ва ташвиқот қилинди.

       Бу борадаги ишларни ташкил қилиш тизимдаги қолган бошқа ташкилот , корхона ва муассасларда ҳам давом эттирилади.

Print Friendly, PDF & Email