Жорий йилнинг 1-ноябрь Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустиряси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши хизматидаги Узшаҳарсозлик ЛИТИ ДУК да меҳнат жамоаси билан «11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни»га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустиряси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Б.Султонов, кенгаш бош мутахассиси Ш.Чариева ҳамда тармоқ Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Х.Сайдалиевлар қатнашиб, касаба уюшмалари байрамини моҳияти юзасидан сўзга чиқдилар ва меҳнат жамоасини табрикладилар. Байрам муносабати билан тадбирлар шаҳар ташкилотларида фаоллик билан ўткзилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: