Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгашида Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказишга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раиси Н.Тоғаева, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси Ш.Неъматов, шунингдек, вилоят Кенгаши ҳамда тармоқ касаба уюшмаси худудий кенгаши мутахассислари белгиланган тартиб асосида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини юқори савияда ҳамда Федерация ва тармоқ касаба уюшмаси Уставлари, меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни ўрнатилган тартибда тўғри расмийлаштирилишини таъминлаш бўйича батафсил тушунтиришлар бердилар.

Тренинг шаклида ташкил этилган ўқув-семинар давомида ҳисобот-сайлов йиғилишини олиб боришдан тортиб, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва таркибини сайлаш, бюллетенларни талаб даражасида тўлдириш, саноқ комиссияси ва котибиятининг иш жараёни, юқори ташкилот Конференциясига делегатларни ҳамда тафтиш комиссияси раиси ва таркибини сайлашгача бўлган жараёнлар амалий тарзда кўрсатиб берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: