Жорий йилнинг 17- февраль куни Андижон вилояти ҳамда Андижон вилоят ахборот ресурс Марказида жамоа шартномасининг 2024 йил якунлари ҳамда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг хисобот-сайлов йигилишлари ўтказилди. Йигилиш ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят Кенгашининг меҳнат хуқуқ инспектори Х.Усмонов ва мехнат техник инспекторлари М.Азимходжаев иштирок этди.

Конференция кун тартибига кўра, касаба уюшмаси қўмитаси раисларининг 2020 йилдан 2025 йил февраль ойига қадар олиб борган фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботлари, шунингдек, касаба уюшмаси фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди. Муҳокамалардан сўнг, делегатлар томонидан бошланғич касаба уюшмаси қўмиталарига оид ҳисоботлар тасдиқланди ҳамда уларнинг фаолиятига тегишли баҳо берилди.

Йигилишнинг иккинчи қисмида ваколат муддатининг тугаши муносабати билан бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси, таркиби, тафтиш комиссияси таркиби ва унинг раиси, шунингдек, юқори касаба уюшмаси органларига делегатлар сайланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: