28 апрел — “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди

28 апрел — “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан 2025 йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти Кенгаши хизмати аъзолигига қабул қилинган “Mine Construction Alliance” s.r.o. компанияси ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати билан ҳамкорликда “Сизнинг соғлигингиз бизнинг бойлигимиз. Техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ижтимоий ҳамкорликни намунали йўлга қўйиб, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб берган иш берувчи вакилларига касаба уюшмаларининг ташаккурномаси ҳамда меҳнат муҳофазаси мутахассислари ва сайланган вакилларга меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлик техникаси соҳасида олиб бораётган самарали ишлари, корхонада саноат ҳавфсизлиги талаблари асосида ишларни намунали ташкил этганлиги учун фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Худди шунингдек, тармоқ хизматига аъзо 183 та корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам 28 апрел — “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб семинар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Print Friendly, PDF & Email