Ходимлар саломатлиги – бирламчи вазифа

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгашининг 2025 йил 17 март 01-04/472-сонли ва Ўзбекистон транспорт , йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари Республика Кенгашининг 2025 йил 13 март АН-86/09-сонли “9 Май -Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрамини ўтказиш бўйича  тадбирлар режаси” ҳамда  Жиззах вилояти АЙББ касаба уюшма қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги  01 -46  “с” -сонли  қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида корхонада фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали  саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, уларни турли касб-касалликларидан  спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида  Жиззах вилояти автомобил йўллар бош бошқармаси  тизимидаги Зомин туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасида   “9 Май Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан   2025 йил 04 май куни  “Спорт-саломатлик калити ! “ шиори остида   спортнинг мини футбол, стол тенниси, ҳамда шахмат турлари бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Ҳамда корхонада мусобақа  тадбир иштирокчилари учун байрам дастурхони ёзилиди.

Ушбу мусобақалар натижаларига кўра совринли ўринлар ва мусобақа фаол иштирокчилари хамда номинация ғолиблари  моддий ва маънавий рағбатлантирилди. Ғолиблар ва фаол иштирокчилар кубок,  дипломлар , пул мукофоти   билан тақдирландилар.

“Корхонамизда касаба уюшма қўмитаси  томонидан спорт мусобақалари  мунтазам равишда ташкил этилади. Мусобақалар жуда ҳам қизиқарли ва сермазмун ўтди, спорт билан шуғулланиб, мазза қилиб дам олдик. Мен бугунги мусобақанинг шахмат тури бўйича ғолиб бўлдим, ишчи-ходимлар саломатлигини ўйлаб қилинаётган бу каби хайрли ишлар учун ташкилотчилардан миннатдормиз”-   йўл ишчиси Хамдамов Мурот.

“ Спорт нафақат танани балки қалбни ва ундаги гўзал  сифатларни ҳам чиниқтиради. Ходимлар саломатлигни ўйлаб қилинаёган бу каби тадбирлар меҳнат самарадорлигига ҳам ўзинин ижобий таъсирин кўрсатади.” дейди бошланғич касаба ушма қўмитараиси Н.Хўжамқулова

Print Friendly, PDF & Email