“Энг фаол ёш ишчи-касб эгаси” танлови ўтказилди

Ўзбекистон “Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги”ни нишонлаш бўйича тасдиқланган концепцияси бўйича Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ҳафталиги доирасида Тошкент архитектура-қурилиш университетида тармоқ корхона ва ташкилотларида фаолият юритаётган ва тахсил олаётган қурувчи  ёшлар ўртасида  “Энг фаол ёш ишчи-касб эгаси” танлови ўтказилди.

Иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълим тизимига тадбиқ этиш учун замин яратиш мақсадида ўтказилган мазкур танлов “Ғишт териш-умумқурилиш ишлари устаси” ва “Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари устаси” каби 2 та йўналиш бўйича назарий ҳамда  амалий босқичларда ўтказилди. Унда 14 та вилоятдан 2 нафардан жами 28 нафар иштирокчилар Республика босқичига етиб келиб ўзоро беллашдилар. Иштирокчилар  хакамлар хайъати томонидан хаққоний бахоланиб, ғолиблар аниқланди.

“Ғишт териш-умумқурилиш ишлари устаси”

1 ўрин –Амиров Лазизбек (Тошкент вилояти)

2 ўрин- Абдужадилов Муҳаммаддиёр (Сурхандарё вилояти)

3 ўрин- Файзиева Истатбону (Бухоро вилояти)

“Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари устаси”

1 ўрин- Азимов Азизбек (Бухоро вилояти)

2 ўрин- Абдужадилов Фазлиддин (Тошкент шахри)

3 ўрин- Эргашев Жамолиддин (Жиззах вилояти)

 Ғолиблар Республика Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email