«Uzbekistan Airports» АЖ ташаббуси билан Тошкент халқаро аэропортининг 3-терминалида Халқаро болалар кунига бағишланган байрамона тадбир ташкил этилди. Тадбир корхона ходимларининг фарзандлари учун махсус уюштирилиб, улар учун кўплаб қизиқарли ва ёдда қоладиган ўйинлар ташкил қилинган ҳолда ўтказилди.
Хусусан, кичкинтойлар аэропортнинг кундалик фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди: самолётлар ва вертолётларни кўришди, уларнинг ичига кириб, ўзларини учувчилар каби ҳис этишди. Шунингдек, аэропортда хизмат қиладиган ёнғин ўчириш машиналари, юк ташувчи техника ва траплар ҳаракатини ҳам кузатиш имкониятига эга бўлишди.
Бундан ташқари, терминалда болалар учун байрамона дастурхон безатилиб, ўғил-қизлар турли ширинликлар, севимли таомлар ва турли мазали егуликлар билан меҳмон қилинди. Шоу дастур доирасида эса болалар учун махсус тайёрланган кўнгилочар чиқишлар, ўйинлар намойиш этилиб, совғалар улашилди.
Мазкур тадбир болаларнинг ҳаётида ёрқин хотира бўлиб қолиши, уларнинг қалбида эзгу туйғулар уйғотиши билан бирга, ота-оналарнинг меҳнати қадрланишига ҳам ҳисса қўшади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: