Қурбон ҳайити арафасида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги “Муборак Қурбон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-195-сонли қарорида таъкидланган- халқимизга мос меҳр-оқибат, инсонпарварлик, шукроналик, саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатлар тимсоли бўлган, асрлар давомида маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин тутиб келаётган Муборак Қурбон Ҳайитини аҳамияти Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этиш жараёнлари ҳал қилувчи босқичга кираётгани бугунги шароитда тобора ортиб бораётганини ҳисобга олиб ҳамда ушбу қутлуғ айёмни ҳар томонлама муносиб кутиб олиш ва ўтказиш, шунингдек, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш вам улуғлаш мақсадида касаба уюшмалари ҳам бир қатор тадбирларни режалаштирган.

Жумладан, жорий йилнинг 4 июн куни Қурбон ҳайити арафасида “Наманган сув таъминоти” АЖ Наманган филиали қўллари қадоқ фидоий ходимларининг иш жараёни вақтида олиб борётган фаолияти билан танишилиб, уларнинг  ҳар бирига касаба уюшмаси томонидан  озиқ-овқат маҳсулотлари ҳадя қилинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилояти Кенгаши раиси Хасанбой Ходжиев заҳматкаш инсонларни қўл очиб дуолар қилдилар.

Print Friendly, PDF & Email