2025 йил 22 май куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилоят кенгашининг Ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Ҳисобот сайлов конференциясида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Мансуров Равшан Абдуназарович, Касаба уюшмалари Федерацияси мехнат хуқуқ инспектори Асадова Наргиза Миртемировна, Касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят кенгаши раиси ўринбосари Рашидов Ўткир, 30 нафар делегатлар иштирок этишди. Конфренцияда Вилоят кенгаши раиси Ж.Аликулов ва тафтиш камисиясининг хисоботлари тингланди. Конференция делегатлари томонидан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг 2020 йил май ойидан 2025 йил май ойигача бўлган даврдаги фаоляти қониқарли деб топилди. Ҳисобот -сайлов конференцияси делегатлари томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилоят кенгаши раислигига 98% фоиз овоз билан Аликулов Жахонгир Хайдарович қайта сайланди. Сайлов шаффофлик асосида ўтди.






Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: