2025 йилнинг 15 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгашининг ҳисобот-сайлов V Конференцияси ўтказилди.

Ҳисобот-сайлов конференцияси ишида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустиряси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси Дилдора Темуровна Хашимова, ЎзКУФ Наманган вилояти Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Бахромжон Рахимбердиевлардан таклиф этилди.
Конференция ишида 21 нафар делегатлар, тафтиш комиссияси аъзолари иштирок этдилар.

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгашининг ҳисобот-сайлов V Конференцияси тармоқнинг Устави ва ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низомга мувофиқ ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини бошлади.
Конференциянинг ишчи органлари – ишчи раёсати, котибият ҳамда саноқ комиссияси сайлаб олинди.

Конференция қатнашчиларининг умумий розилиги билан конференцияни олиб бориш учун раисликни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустиряси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси Дилдора Темуровна Хашимова топширилди.
Конференцияси кун тартибида 9 та масала киритилиб, иш регламенти тасдиқлаб олинди.

Кун тартибидаги биринчи масала — Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгашининг 5 йиллик фаолияти якунлари ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияси асосида миллий тараққиётнинг янги босқичида касаба уюшмаларининг устувор вазифалари тўғрисида тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгаши раиси Феруза Эрматова хисобот берди.
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгашининг 2020-2025 йиллар мобайнидаги фаолияти якунларига қониқарли баҳо берилди. Келгусидаги ишчи-ходиларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгаши тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлаб олинди.
Кун тартибига мувофиқ тармоқ касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раисини, Кенгаши таркибини, тафтиш комиссияси таркибини, тафтиш комиссияси раисини шунингдек, юқори касаба уюшмаси ташкилотларнинг Қурултой ва конференцияларига делегатларни, унинг сайланма органи таркибига вакилларни сайлаб олиши масалаларига ўтилди.
Масалаларни кўриб чиқишдан аввал сайловни ўтказиш шаклини келишиб олинди.
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом”да барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари, жумладан ҳудудий Кенгашлари раислари сайлови муқаррар равишда муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши белгиланган бўлиб, Низом талабларидан келиб чиқиб, тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгаши раисини яширин овоз бериш йўли билан сайлайлаш, қолган сайловлар очиқ овоз йўли билан ўтказилсин, деган таклиф делегатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.
Ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низомга мувофиқ, саноқ комиссияси мажлисини ўтказилиб, комиссия раиси ва котибини сайлаб олинди. Саноқ комиссияси учун алоҳида хона ажратилди.
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгаши раисини сайлаш бўйича яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун Эрматова Феруза Гапировна ва Қўчқаров Садриддин Бахриддинович номзодлари таклиф этилди.
Сайлови муқаррар равишда муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.
Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Эрматова Феруза Гапировна кўпчилик овоз билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгашининг раиси этиб такроран сайланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: