2025 йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кенгашининг ҳисобот-сайлов V Конференцияси ўтказилди.

Ҳисобот-сайлов конференцияда ЎзКУФнинг Меҳнат инспекцияси бошлиғи-ЎзКУФ раисининг ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, ЎзКУФ Жиззах вилояти Кенгаши раиси Пардаев Нусратилла Маркаевич ва Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустиряси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош ҳисобчиси Шавкат Джуратович Садиковлар иштирок этди.

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кенгашининг ҳисобот-сайлов V Конференцияси тармоқнинг Устави ва ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низомга мувофиқ ўз ишини олиб борди.

Тармоқ касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгашининг 5 йиллик фаолияти якунлари ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияси асосида миллий тараққиётнинг янги босқичида касаба уюшмаларининг устувор вазифалари тўғрисида тармоқ касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши раиси З.А.Сафаров хисобот берди.

Тармоқ касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кенгашининг 2020-2025 йиллар мобайнидаги фаолияти якунларига қониқарли баҳо берилди. Келгусидаги ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талабларидан келиб чиқиб, тармоқ касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши раисини яширин овоз бериш йўли билан, кўпчилик овоз билан тармоқ касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кенгаши раислигига Зулпан Абдусаматович Сафаров такроран сайланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: