Жорий йилнинг 18 ноябр куни Сурхондарё вилояти ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг навбатда касаба уюшмаси фаоллари йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш кун тартибида вилоят ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 9 ойлик фаолияти сархисоби, “Иш режаси”га асосан Жарқўрғон, Қумқўрғон тумани корхона ва ташкилотларида “Устав” талаблари доирасида олиб борилаётган фаолиятлари, “Соғлом она ва бола” йили дастурининг бажарилиш холати, Жамоа шартномалари орқали ходимларнинг манфаатларини химоялаш, мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини бўш вақтларини сермазмун ташкил қилиш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар, касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар ўз аксини топди.
Раёсатда амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирлар, аниқланган камчиликлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Маълумотларга ва сўзга чиққан касаба уюшмаси фаолларининг қўшимча ва таклифларни инобатга олган холда қарорлар қабул қилинди. 2016 йилнинг 11 ойидавомида олиб борган фаолиятлари, ютуқлари, касба уюшмаси аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини химоялаш бўйича эришган ютуқларини назарга тутган холда бир қатор касаба уюшмаси раислари “Ташакурнома” билан тақдирландилар.
Сўнгра “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақида”ги қонунини ўрганиш ва тармоқ касаба уюшмаси тизимига амалга киритиш тўғрисида” фаоллар ва мутахассислар учун ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинар дастурида “Меҳнатни мухофаза килиш Қонуни”нинг янги таҳририни ўрганиш ҳамда тармоқ касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш тўғрисида” (Маърузачи Хашимова Дилдора Темуровна- Республика Кенгаши бош мутахассиси) , “Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларга чет элда ишлаб келган фуқароларга пенсия таъминоти ва пенсия таъминотидаги янгиликлар тўғрисида” (Маърузачи Болтаев Жуманазар Жўрақобилович Вилоят Давлат санитария эпедимология назорат маркази бўлими санитар врачи), “Коллеж ёшларига яратилган шарт-шароитларда мехнат мухофазаси хамда касаба уюшма фаолиятининг роли тўғрисида” (Маърузачи Холиёров Алиёр Термиз саноат ва транспорт касб хунар коллежи ишлаб чикариш устаси), Ишлаб чикариш корхоналарида бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошка хил зарарланишини текшириш ва хисобга олиш тугрисида” ( Маърузач Норкулов Хасан Хайдарович- вилоят бирлашма кенгаши бўлим мудири) маърузалар тингланди. Ўқув семинар давомида юзага келган саволларга мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнгида “Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Сиздан озод ва обод Ватан қолди” мавзуси маънавият соати Сурхондарё вилоят Журналистлар уюшмаси аъзоси, журналисти Исмоил Нурханович Шокиров иштирокида “Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Сиздан озод ва обод Ватан қолди” мавзуси маънавият соати ўтказилди. “Маънавият соатида” Ўзбекистон Республикасида Ислом Каримов рахбарлик вақтидаги эришилган ютуқлар, ислохатларнинг амалга оширилиши, “Ким эдигу – ким бўлдик” мавзусидаги хужжатли фильм намойиши билан тадбирга якун ясалди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: