Ходимлар мехнати мухофазаси касаба уюшмаларининг устувор вазифасидир

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати корхоналарда ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлиги, меҳнатнинг соғлом ва ҳавфсиз шароитларини яратишга кўмаклашувчи сиёсатни юритиш, ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодисани, ҳар бир касб касаллигини текшириб чиқиш ва ҳисобга олиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ходимларнинг манфаатларини ижтимоий ҳимоялашга асосланади.
“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири жорий йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланиб, 25 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати маъқуллади. 2016 йил 22 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан имзоланди.
Янги таҳрирдаги Қонун 36 та моддадан иборат бўлиб, унинг нормалари Республикамизда янги қабул қилинган қонунлар ва халқаро меъёрий талабларига мувофиқлаштирилди, янги нормалар киритилди ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган ва бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган нормалар чиқарилди.
Қонун лойиҳаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенциялари тавсияларини, 20 дан зиёд хорижий, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Япония, Жанубий Корея ва бошқа давлатларнинг тажрибасини инобатга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги норматив базани такомиллаштиришга қаратилган. Қонун лойихасини тайёрлаш ва таклифлар беришда хорижий мамлакатларнинг мехнатни мухофаза қилиш бўйича меёрий хужжатларни ўрганиб, уларда назарда тутилган тадбирларни жорий қилиш мақсади кўзда тутилди.
Юридик техника юзасидан қонун қайта кўриб чиқилиб қонуннинг тузилмаси янгиланди, Давлат сиёсати ва бошқаруви қайта кўриб чиқилди, махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонунчиликка мувофиқ алоҳида ваколатларга эга бўлган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари; маҳаллий давлат хокимияти органлари ваколатлари ва вазифалари белгиланди. меҳнат муносабатларининг асосий иштирокчилари иш берувчи ва ходимнинг хуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб берилди;
Корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиш масалалари ҳамда хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳам шартнома асосида шу ишлар билан шуғулланиши мумкинлиги қайд этилди, Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси, бошқариш тизимининг аудити, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш каби нормалар, меҳнатни муҳофаза қилишни молиялаштириш манбалари, нима мақсадларда фойдаланиш, меҳнатни муҳофаза қилишга мўлжалланган маблағлардан бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланди.
Ушбу қонунни хозирги замон талабларини назарда тутиб, ишлаб чиқаришда янги технологияларни жорий қилиниши, ходимларга қулай ва бехатар шароитлар яратиш юзасидан бажарилиши лозим бўлган ишларни ўрганиш, мехнатни мухофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш, иш берувчи ва ходимларни масъулиятини ошириш бўйича барча вазифаларни инобатга олган холда ишлаб чиқилганлиги транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимларни касаба уюшмаси хизматидаги корхона ва ташкилотлар учун долзарбдир.
Хозирги кунда тармоқ касаба уюшмалари томонидан корхона, ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан жамоат назоратини ўрнатиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тармоқ корхона ва ташкилотларида Мехнат мухофазаси бўйича ишларни ташкиллаштиришда асосий эътибор ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш, механизм, дастгох ва ишлаб чиқариш воситаларининг, бино ва иншоатларнинг хавфсизлигини таъминлаш, меҳнат шарт-шароитларининг санитар-гигиенасини меъёрлаш, ишчиларни шахсий ҳимоя воситалари, даволаш-профилактика хизмати билан таъминлаш, меҳнат муҳофазаси бўйича тарғибот ишларини олиб боришга қаратилмоқда.
Республика Кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақида”ги қонунини тармоқ касаба уюшмаси тизимига амалга киритиш тўғрисида”ги қарорига асосан, тармоқ касаба уюшмалари тизимида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Тасдиқланган тадбирлар доирасида хар бир худудда “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси янги тахрирдаги қонунини ўрганиш ва тармоқ касаба уюшмаси тизимига амалга киритиш тўғрисида касаба уюшмаси фаоллари ва мехнатни мухофаза қилиш бўйича мутахассислар учун ўқув семинарлари ўтказилиши белгиланган. Мазкур ўқув-семинарлар Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари ва Тошкент шахар худудидаги транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси корхона ва ташкилотларнинг касаба уюшмаси фаоллари ва мехнатни мухофазаси мутахассислари иштирокида ўтказилди. “Меҳнатни мухофаза килиш Қонуни”нинг янги таҳририни ўрганиш ҳамда тармоқ касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш”, “Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларга чет элда ишлаб келган фуқароларга пенсия таъминоти ва пенсия таъминотидаги янгиликлар”, “Коллеж ёшларига яратилган шарт-шароитларда мехнат мухофазаси хамда касаба уюшма фаолиятининг роли”, Ишлаб чикариш корхоналарида бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошка хил зарарланишини текшириш ва хисобга олиш ” тўғрисида маърузалар билан атрофлича маълумотлар, юзага келган саволлар бўйича соха мутахассислари томонидан тушунтиришлар берилди.
Шу билан бир қаторда Қонун талаблари асосида касаба уюшмалари ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текширишда иштирок этадилар, касаба уюшмалари ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилган ҳолларда ишларни тўхтатиб туриш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларнинг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида иш берувчига таклифлар киритиб борадилар, касб касалликларини текширишда ҳамда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида иштирок этадилар, ишлаб чиқариш объектларини ва ишлаб чиқариш воситаларини синаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида мустақил эксперт сифатида иштирок этадилар, ходимларнинг меҳнати, ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш масаласи касаба уюшмалари фаолиятининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади деб эътироф этилди.
“Мехнатни мухофаза қилиш Қонунининг янги тахрири” расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач яъни жорий йилнинг 23 декабридан кучга кириши белгилаб қўйилганлигини эътиборга олиб, тармоқ касаба уюшмаларининг бу даврда ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш, тегишли меъёрларни қабул қилиш, кенг жамоатчиликка тарғиботи ва ўқув-семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш ишлари давом этмоқда.

sam_8268

sam_8232
sam_8299

sam_8312

sam_8316

sam_8342

sam_8365
sam_8374

Print Friendly, PDF & Email