“Оҳангаронцемент” Акциядорлик Жамияти 55 ёшда

16 – декабрь заводимиз ҳаётида унутилмас сана – яъни “Оҳангаронцемент” заводининг ишга тушганга 55 йил тўлди.
Тарихга назар солсак 1950 йилдан бошлаб Ўзбекистонда барча соҳаларда йирик қурилиш лойиҳалари амалга оширила бошланади.
Ана шу қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун цемент маҳсулоти ишлаб чиқариш зарурати туғилади. Шуни ҳисобга олиб, 1957 йилда ҳар жиҳатдан кулай ва табий бойликлар заҳираси мўл бўлган хозирги Оҳангарон шаҳри яқинида қувват 1 736 000 тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган цемент заводи қуриш тўғрисида Ўзбекистон ҳукуматининг қарори қабул қилинади. Бу қарор кейинчалик йирик қурилиш материаллари корхонлари жойлашган Оҳангарон шаҳрининг барпо бўлишига ҳам асос солади.
Тез суратларда бошланиб кетган қурилиш ишлари натижасида 1961 йилнинг 16 декабрь куни заводнинг 1-чи айланма печи ёқилади. 23 декабрда эса цемент ишлаб чиқаришнинг асоси маҳсулоти бўлган клинкер олишга эришилади. Шундан бугунги кунга қадар заводда 66,5 млн. тонна клинкер ва 79,7 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилди.
Ўтган даврда “Оҳангаронцемент” заводи турли мураккаб таркибий ўзгаришлар, оғир иқтисодий вазиятларни бошдан кечирди. Қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар, ўз ишига меҳр берган, фидойи ишчилар, етук мутахасислар туфайли корхона яна ўзини тиклаб олди.
Бугун корхона ривожига катта хисса қўшган Тохир Шарипов, Александр Фёдоров ва Муҳиддин Қодиров каби моҳир раҳбарлар, Эркин Толипов, Али Рафиқов, Вчеслав Кочетков, Лидия Сухенко ва яна юзлаб турли мутахассислар, жонкуяр ишчи-ходимлар корхонанинг ҳақиқий тарихини ташкил қиладилар, биз улар билан доимо фахирланамиз.
“Оҳангаронцемент” Акциядолик Жамияти “Евроцемент” груп компаниясининг таркибига кирганига ҳам 10 йилдан ошди. Бу даврда ишлаб чиқаришдан тортиб барча соҳаларда катта ижобий ишлар амалга оширилди.
“Оҳангаронцемент” заводининг 55-йиллик юбилейни жамоамиз муносиб меҳнат совғаси билан кутиб олмоқда. Байрам кунига 1 800 000 тонна цемент ишлаб чиқарилди, бу заводнинг лойиҳа қувватдан 64 000тонна кўп цемент ишлаб чиқарилганини кўрсатади. Завод тарихида биринчи маротиба ишчи ходимларимизнинг тинимсиз меҳнати натижасида шундай рекорд натижани кўлга кирилди.
Байрам муносабати билан 537 нафар заводда олдин ишлаб кетган пенсионерларнинг ҳар бирига 60 000 сўмдан байрам пуллари берилди. Шунинг билан бирга Акциядорлик Жамиятида хозирги кунда ишлаётган 1200 нафардан ортиқ барча ишчи ходимларга 50 000 сўмлик эсдалик совғалари топширилди.
Жорий йил давомида меҳнатда юқори натижаларга эришган илғор ишчи ходимлардан 19 нафари Фахрий ёрлиқ ва пул мукофатлари берилди.
Шунингдек, байрам муносабати билан ишлаб чиқариш илғорлари ва касаба уюшма фаолларидан 5 нафари Республика Кенгаши Раёсати ва яна 5 нафари Тошкент вилояти ташкилотларининг бирлашган қўмитаси қарорларига кўра Фахрий ёрлиқлар ва пул мукофатлари билан рағбатлантирилдилар.
Ишчи ходимларимизнинг 500 нафар болаларига А.Навоий кинотеатрига Янги йил арчаси тадбирларига чипталар олиб берилди. 1000 нафардан ортиқ болаларига эса байрам совғалари тайёрлаб қўйилди.
“Оҳангаронцемент” Акциядолик Жамияти барча ишчи ходимлари учун байрам достурхони ёзилиб, байрам оши тарқатилди.

img_1562

img_1625

img_1620

img_1606

img_1616

img_1611

img_1613

Print Friendly, PDF & Email