Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Сурхондарё вилоят бирлашган ташкилотлари касаба уюшма қўмитаси тизимидаги Шўрчи қурилиш уй жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежида “Бирлашиб биз катта кучмиз” шиори остида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” номли ёшлар фестивали ўтказилди.
Фестивалдан асосий максад, ёшларимизнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, ўсиб келаётган ёш авлод онгига соғлом турмуш тарзини сингдириш, Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялаш, Она-Ватан тарихи, маданияти, миллий истиқбол ғоялари руҳида ҳар бир инсонга мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан ҳамнафас бўлиб яшаш ҳисларини шакллантиришдан иборат.
Оилада тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, болаларда ва ёшлардаватанпарварлик ва ўз Ватанига садоқат туйғуларини шакллантиришга қаратилган давра суҳбатлари ҳамдаучрашувларида асосий эътибор “Соғлом Она ва бола – бахтли оила асоси, бахтли оила – фаровон жамият асоси”шиори илгари сурилди.
Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, маънан баркамол инсонлар этиб вояга етказиш мақсадида, ташкил этилган ушбу фестивалда ёшидан қатъий назар, юртимизда фаолият юритаётган шиорлар, актёр ва хонандаларнинг ижодий жамоалари ҳамда ижодкорлар қатнашдилар. Фестивалда ўзига хос ижро усулига эга саҳна кўринишлари намойиш этилиб, куй ва тароналар янгради.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: