Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси бўйича Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бошқармасининг туман бўлимларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири 9-март куни Шаҳрихон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонсида “Муҳим ташаббусга- муносиб ижро” шиори остида ўтказилган тадбирдир.
Тадбир Шаҳрихон туманидаги 4 – умумтаълим мактабида бошланиб, спорт йўналиши бўйича ташкилот ходимлари ўртасида футбол, волейбол, шашка, арқон тортиш, стол тенниси ва сузиш бўйича мусобақалар ўтказилди. Шунингдек йўл ходимларининг фарзандлари ва ушбу мактаб ўқувчиларининг чиқишлари намойиш этилиб, унда болажонларнинг шўҳ куй – қўшиқлари, рақслар, шеър айтиш, саҳна кўринишлари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Ўқувчи қизлар томонидан тикилган либослар, қўл меҳнати орқали тўқилган буюмлар, тайёрланган пишириқлар барчани ҳайратга солди.
— Меҳнатдан толиққан қўллар, бир ҳилликдан зериккан кўнгиллар, халқ хизматидаги йўлчиларга бугун ҳақиқий дам олиш куни бўлди, — дейди, Шаҳрихон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Равшанбек Хусанов. Биз бугун нафақат беш ташаббуснинг ижросини амалга оширдик, балки ўғил қизларимизга, ёшларга ўрнак бўла олишимизни яна бир карра намойиш этдик. Мусобақаларда иштирок этган ишчи ходимлар ўзларига бўлган ишончни юксалтиришга, спорт билан шуғулланиш соғлик гарови эканлигини янада теранроқ англаб етишга муваффақ бўлишди.
Тадбир туманда жойлашган муҳташам тўйхонлардан бирида давом этди. Иштирокчилар ва меҳмонлар учун ёзилган дастурхон атрофида ташаббуснинг мусиқа йўналиши бўйича бир қанча чиқишлар намойиши бўлди. Унда Шаҳрихон туманидаги 10 – мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан ташкиллаштирилган мусиқий дастурлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Жажжи қизалоқларнинг рақслари, йигитларнинг чолғу асбобларидан моҳирона фойдаланиб ижро этган куйлари, болажонлар ижросидаги қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди. Шу билан бир қаторда, ҳунармандларнинг қўл меҳнатлари орқали ясаган пичоқ ва қиличлари, аёллар томонидан яратилган миллий дўппиларимиз, ўзбекона либосларимиз, усталар ясаган бешиклар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Тадбир давомида Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасининг бош муҳандиси Нодирбек Комилов томонидан барча шартлар бўйича ғолибликни қўлга киритган гуруҳ аъзолари қимматбаҳо савғалар билан тақдирланишди.
Бешта муҳим ташаббуснинг ижроси байрамга айланиб кетди, десак ҳам асло муболаға бўлмайди. Тадбир шўҳ куй – қўшиқлар билан давом этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: