Бешта ташаббус- бешта имкон демакдир

Ёшлар эртанги кунимизнинг эгалари ҳисобланадилар. Уларга қанчалик эътибор қаратсак, келажагимиз шунчалик ёрқин бўлади, десак адашмаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалалари бўйича белгиланган 5 та устувор ташаббусни ижросини таъминлаш борасида вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Навбатдаги тадбир Қўргонтепа туман йўллардан фойдаланиш Унитар корхонасида  бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш мақсадида жорий йилнинг 16 июнь куни бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, йиллар давомида маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китобхонлик, ёшлар ва аёллар бандлиги борасида тўпланиб қолган муаммолар бу ҳаётбахш беш ташаббус туфайли тизимли тарзда аниқ ечим топаётганлиги фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.            Эзгу саъй-ҳаракатлар айниқса, ёшлар томонидан қўллаб-қувватланиб, улар тадбирларда фаол иштирок этишмоқда.

Беш ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ижобий натижасини кўриб, юрт тақдирига ўзини дахлдор деб билган ҳар бир инсон кўнглида яратувчанлик иштиёқи, шижоат туйғулари ортмоқда.Маданият ва санъатга, спортга, китобга ошно бўлиб улғайган ёшлар аждодларимиз каби илм-маърифат, маданият ва санъат борасида дунёдаги тенгдошларига намуна бўлишига ҳеч шубҳа йўқ.

 

Print Friendly, PDF & Email