Жорий йилнинг 11 феврал куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшма қўмитасининг тармоқ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва ташкилотчилари учун “Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида касаба уюшма фаолиятини намунали ташкил этиш” юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Султонов Баходир Фозилович, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис, ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Неъматов Шерзод Сирожиддин ўғли ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Султонов Илхомжон Абдухалиловичлар қатнашди.
Дастлаб сўз вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари И. Султонов га берилди. Нотиқ семинарни очар экан, бошланғич касаба уюшма қўмита раиси ва ташкилотчиларига олдиларидаги долзарб вазифалар, фаолияти давомида меҳнаткашларга яратилаётган шарт-шароитларда касаба уюшмаларининг роли ва қандай иш олиб боришлари тўғрисида гапириб ўтди.
Навбатдаги сўзни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Б.Султонов берилди.
У ўз сўзида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий йўналишларидан ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда кўмаклашиш дастурини бажарилишида касаба уюшмаларининг ҳам ўз ўрни борлиги, меҳнаткашларни ҳимоя қилишда касаба уюшмаси раисларининг ўрни сезиларли даражада ортаётганлиги ҳамда касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш хусусида сўзлади.
Шунингдек, нотиқ ўз сўзида касаба уюшма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш даражаси ҳамда сметани тузишдаги асосий жиҳатлар тўғрисида ҳам қўшимча қилди.Савол-жавоб, баҳс-музокаралар асосида ўтказилган йиғилиш йиғилган онгида катта таассурот қолдирди. Ҳа, тадбирни ташкил этиш нафақат бошланғич касаба уюшма қўмита раиси ёки ташкилотчининг меҳнат фаолиятида муҳим ўрин эгаллаш билан бирга, уларнинг иш самарадорлигини оширишга катта замин яратади.
Зеро, касаба уюшмаси ҳамиша “Инсонга наф келтириш-олий бахт” шиори остида иш олиб борар экан, бу фаолиятдаги ютуқларга эришишларида уларнинг билим ва савияси ҳам етарли даражада бўлмоғи зарур.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: