Бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раислари учун ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида 2016 йилнинг 2 — ярим йиллигида касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш  режаси тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув семинарида тармоқ тизимидаги йирик ташкилотлар касаба уюшмаси қўмиталари раислари билан биргаликда тармоқ тизимидаги касб-ҳунар коллежларидаги касаба уюшмаси қўмита раислари ҳам ўз билимларини оширдилар.Дарслар интерфаол усулларни қўллаган ҳолда ташкил этилди.

Ўқув семинари дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида меҳнат қилиш – энг олий саодатдир” китобининг мазмун-моҳияти,  “Марказий Осиёда кечаётган геосиёсий жараёнлар” каби мавзулар билан биргаликда бевосита тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг барча масъул ходимлари томонидан ўз йўналишлари бўйича дарслар ўтилди.

Шу билан биргаликда, тингловчилар Тошкент вилоятидаги “Ангрен Логистика Маркази” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси иш тажрибаси билан яқиндан танишдилар. Семинар иштирокчилари ташкилот томонидан амалга оширалётган ишлар, лойихалар билан яқиндан таништирилдилар. Шу билан бирга ташкилот ишчи-ходимлари учун яратилган шароитлар, ижтимоий-иқтисодий манфаатларни химоясига қаратилган тадбирлар мажмуи билан танишиб чиқдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

uznews213-3 uznews213-1 uznews213-6 uznews213-5 uznews213-4 uznews213-2 uznews213-9 uznews213-10 uznews213-11 uznews213-12 uznews213-13 uznews213-8 uznews213-7 uznews213-18 uznews213-17 uznews213-16 uznews213-15                                                     uznews213-14

Print Friendly, PDF & Email