Уй-жой қурилишига хусусий секторни фаол жалб қилмасдан туриб, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини тўлиқ таъминлаш мумкин эмас.
Менинг энг катта ниятим шуки, Ватанимиз ичра ҳар бир инсон ўзининг «кичик ватани»га – уй-жойига эга бўлса, биздан халқимиз ҳам, Яратган ҳам рози бўлади.
Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан
Узбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти ташкилотлари бирлашган қўмитаси Раёсатининг “2020 йил феврал-март ойларида 2019 йил якунларига кўра жамоа шартномаларининг бажарилиши ва ҳисобот-сайлов йиғилишларни ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган режа-жадвалга асосан меҳнат жамоаларида Конференция ва йиғилишлар ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 28 феврал куни вилоят қурилиш Бош бошқармаси мажлислар залида бошқарманинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши муҳокамаси, касаба уюшма қўмитаси ва тафтиш комиссиясининг 2015-2020 йиллардаги фаолияти бўйича ҳисоботи ва сайловларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда 2019 йил якунлари бўйича жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятлари ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма бошлиғи ўринбосари, вилоят Бош архитектори Б.Элмуродов ҳамда касаба уюшма қўмитасининг олиб борган ишлари юзасидан қўмита раиси У.Исаевлар касаба уюшма аъзолари вакиллари ҳамда барча иштирокчиларга ҳисобот беришди, ҳамда текшириш комиссиясининг далолатномаси ўқиб эшиттирилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала, касаба уюшма қўмитасининг 2015-2020 йиллардаги фаолияти юзасидан қўмита раиси У.Исаев, қўмита тафтиш комиссияси раиси С.Эралиевларнинг ҳисоботлари тингланди.
Ҳисоботлар юзасидан бошқарманинг Ургут, Самарқанд, Тайлоқ туманлари бўлимлари бошлиқлари ва бошқа ходимлар сўзга чиқиб, қурилиш ташкилотлари, асосан хусусий сектор ташкилотларида ишчи ва ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиб берилиши, уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан танқидий маълумотлар бериб ўтиш билан биргаликда бугунги кунда соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ошириш, ходимларни хизмат уйлари билан таъминлаш, аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда шаҳар ва туман бўлимларида ходимлар штатлари масаласини қайта кўриб чиқиш, айрим ҳолларда хизмат сафарларининг давомийлиги узоқлиги сабабли уларга тўловлар юзасидан юқори турувчи ташкилотларга таклифлар киритиш масалалари тўғрисида гапириб ўтишди.
Йиғилиш якунида бошқарма, туман ва шаҳар бўлимлари ҳамда касаба уюшмалари томонидан келгусида соҳа ходимларининг меҳнат фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан тадбирлар белгиланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилиш якунлангач, унда 70 нафарга яқин вилоят қурилиш Бош бошқармаси ходимлари, шаҳар ва туманлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда ходимлари, қурилиш раҳбарлари иштирок этаётганликларидан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожатномаасидан келиб чиқиб, қурилиш соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар, соҳада меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва меҳнат муҳофазасига оид масалалар, шунингдек, Муҳтарам Президентимиз томонидан 2019 йилнинг 6 декабрь куни имзоланган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни юзасидан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Неъматов, вилоят қурилиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Элмуродовлар сўз олиб, йиғилганларга Мурожаатнома ва янги Қонун юзасидан батафсил тушунчалар берилиб, келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган масалалар келишиб олинди.
Шунингдек, тадбир давомида вилоят бирлашган қўмитаси томонидан бугунги кунда вилоятда қурилиш ишларини амалга ошираётган ташкилотларнинг аксарияти хусусий секторга тегишли эканлиги, уларда меҳнат қилаётган ишчи ва ходимларга етарлича хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитлари яратилмаётганлиги, бунинг оқибатида ишчи ва ходимлар билан содир бўлаётган бахтсиз ҳодисаларнинг кўпроғи қурилиш соҳасига тўғри келаётганлиги, ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча кўнгилсизликлар меҳнат хавфсизлиги устидан жамоатчилик назорати ўрнатилмаганлиги оқибатида келиб чиқаётганлиги, бунинг асосий сабаби эса аксарият қурилиш ташкилотлари раҳбарлари, яъни иш берувчилари ташкилотда меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида ходимларга қулай меҳнат шароитлари яратиш, уларнинг маданий-маърифий салоҳиятини ошириш, соғломлаштириш ва бошқа соҳаларда касаба уюшмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни инкор этиб келаётганлиги натижаси эканлиги, бу борада жорий йилнинг 7 январ куни қурилиш соҳасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёв қурилиш соҳасидаги камчилик ва муаммоларни кескин танқид қилган ҳолда аксарият қурилиш ташкилотларида ишчилар сони ва касб малакаси тўғрисида маълумотлар юритилмаётганлиги, техника хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаётганлиги, назоратнинг йўқлиги сабабли бахтсиз ҳодисаларнинг кўпаяётганлиги тўғрисида куюниб гапириб, соҳа ходимлари учун муҳим чора-тадбирлар белгилаб берганлигини айтиб ўтди.
Бирлашган қўмита раиси томонидан йиғилганлар эътиборига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигидаги “Ishonch” газетасининг 2020 йил 18 февраль кунидаги 25-сонида чоп этилган мухбир Н.Шамсиевнинг “Қурувчи манфаати кимнинг ҳимоясида” номли мақоласи ўқиб эшиттирилиб, унда баён этилган камчиликлар кенг муҳокама қилинди.
Мазкур ҳолатларни келгусида такрорланмаслигини олдини олиш, қурилиш объектларида ишлаётган ишчиларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва имтиёзлари, меҳнат муҳофазасининг таъминланиши, уларни касаба уюшмаларига жалб қилиш борасида қурилиш бошқармаси ва бирлашган қўмита ўртасида қўшма қарор имзолаш, унга кўра, ишчи гуруҳи тузиш билан жамоатчилик назоратини кучайтиришни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: