Дам олиш масканларида

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бошланғич касаба уюшма ташкилотининг меҳнаткашларининг 70 нафар болажонлари ҳафта якунида 2 мавсумда ҳордиқ чиқариш учун Чуст туманидаги “Чуст баркамол авлод” ва Янгиқўрғон туманидаги “Камалак” дам олиш масканларига юборилди.

Ушбу дам олиш оромгоҳларида дам олиш учун келган болаларга вилоят тармоқ касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари тарқатилди.

— Мен 3 йилдан буён “Камалак” дам олиш масканига келаман, — дейди Хадичахон Аъзамова, — бу ерда кўплаб дўстлар орттирдим, тўгаракларга қатнашаман. Мен доим ёз мавсумини чин дилдан кутаман. Дам олиш даврим мароқли ўтаётганидан ташкилотчиларга миннатдорчилигимни билдираман.

                                                  

Print Friendly, PDF & Email