2017 йил 10 июл куни “Qizilqumsement” АЖда иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси хамкорлигида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!” шиори остида ўтказилган Форум иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати” тарғиботига бағишланган семинар ўтказилди.
“Qizilqumsement” АЖ фаоллар залида 2017 йил 10 июл куни “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК !” шиори остида ўтказилган Форуми иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаатига тарғиботига ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ижтимоий ҳимоя бўлими мудири А.Я.Бобомуродова, Навоий Давлат Педагогика институти тарих факультети декани Х.Қ.Расулов ва вилоят Тармоқ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.У.Хожиевлар қатнашди. Бўлим ва бўлинмалар бошлиқлари, цех.касабақўм раислари, иш тақсимловчилар ва ёшлар жами 200 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Семинарни корхона Бош директори Б.Б.Ботиров кириш сўзи билан очиб, маърузачилар А.Бобомуродова ва Х.Қурбоновлар бешта устувор йўналиш бўйича Харакатлар стратегиясининг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб бердилар. Семинарда корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Кулдашев “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида тушунча берди. Семинар охирида касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Кулдашев “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган форуми иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаатини ўқиб эшиттирди. Семинар савол-жавоб тариқасида қизиқарли ва мазмунли ўтди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: