Жорий йилнинг 23-24 май кунлари транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши бошланғич касаба уюшма ташкилотиларидан фаол ишчилар, ёшлар ва аёллардан иборат 200 нафар ходимларга концерт дастури учун чипталар касаба уюшмасидан тақдим этилди.
Наманган шаҳридаги «Афсоналар боғи»нинг ёзги амфитеатрида бўлиб ўтган маданий тадбирда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ҳамда фарғоналик хушовоз хонанда Хуршид Расуловнинг жонли ижро этган дилга яқин қўшиқлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
— Мингбулоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан 5 нафар аёллар концертга ташриф буюрдик,- дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Арисланова,- концерт жараёнида шунга амин бўлдимки, ўтган синовли кунлар инсонларга анча руҳан таъсир этганлиги, лекин ушбу тадбирдаги кўтаринкилик эса барчанинг кайфиятини аъло даражада кўтарганини ҳис этдим. Мен тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгашига ходимларимиз номидан миннатдорчилик изҳор этаман.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: