Жорий йилнинг 9 июн кунида транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгашининг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ходимларидан 50 нафарини Фарғона вилоятининг Марғилон, Риштон ва Қўқон шаҳарларининг қадимий гўшаларига саёҳатлари уюштирилди.
Саёҳат давомида саёҳатчилар Мариғлон шаҳридаги Пур Сиддиқ мақбараси, “Каптарлик мазор”, шойи атлас “Ёдгорлик” фабрикаси, Риштон туманида “Риштон халқаро Кулолчилик маркази”, ҳунармандлар марказлари, Хўжа Рушоний зиёратгоҳига, Қўқон шаҳрида эса Ходаёрхон ўрдаси, Ҳамза Ҳакимзоданинг уй музейи, Жомий масжидларига зиёрат қилишди.
— Зиёратимиз кўнгилдагидек ўтди, — дейди Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати Давлат унитар корхонаси касаба уюшма раиси Омонжон Гаффаров. – Саёҳатчиларнинг кўпи пенсияга чиқиш арафасида, “шунча яшаб, бир ўзимиз учун яшабмизда, ташкилотчиларни қанча дуо қилсак кам”, деганларида болаларча диллари яйраганларини ҳис этдим.
— Уларнинг раҳбариятдан ва касаба уюшмасидан миннатдорчилигини англаганда қанча хизмат бўлса тайёр бўлгингиз келади, — дейди Наманган вилояти Давлат қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси касаба уюшма раиси Садриддин Қўчқаров. Бундай тадбирлар бардавом бўлишини хоҳлаймиз.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: