Долзарб мавзуда – давра суҳбати

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят Кенгаши тизимидаги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти кичик мажлислар залида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари олдида турган вазифалар тўғрисида онлайн тарзда давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида институт профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари, талабалар ҳамда тармоқ тизимидаги йирик ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб, иштирокчиларга жорий йилнинг 22 июл куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида касаба уюшмалари фаолларининг  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро конференцияда сўзлаган “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимиз-нинг умумий манфаатлари фаровон кележакни бунёд этишда мустахкам замин яратиш” мавзуидаги нутқидан келиб чиқадиган касаба уюшмалари олдида турган вазифалари тўғрисидаги кенгайтирилган онлайн Давра суҳбати тўғрисида сўз бориб, бу ҳақда тўлиқ маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиковнинг, – Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзуида ўтказилган тарихий Халқаро конференциядаги Юртбошимизнинг дастурамал нутқи, унда олға сурилган манзилли ва мақсадли ташаббуслари нафақат Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, балки бутун дунё ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилиши билан бирга жуда юқори баҳоланаётганлиги, нуфузли экспертлар томонидан кенг муҳокама қилиниб, ижобий муносабатлар билдирилаётганлиги, мазкур конференция ишида 44 та мамлакат ва 30 тга яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ҳамда таҳлил марказлари раҳбарлари, жами 600 дан ортиқ иштирокчи қатнашганлиги, ушбу рақамлар Юртбошимиз ташаббусига, Ўзбекистоннинг ташаббускор ва креатив ташқи сиёсатига бўлган ишонч ва ҳурматнинг яққол намунаси эканлиги, Марказий ва Жанубий Осиё азалдан бир-бирининг маданиятини бойитганлиги, Буюк ипак йўли ва савдо йўллари орқали маҳсулотлар, билим, ҳунар ва қадриятлар тарқалганлиги ҳақида сўз юритганлиги ва бошқалар тўғрисидаги маърузаси тўғрисида сўз бориб, онлайн Давра суҳбатида марказий ва вилоятлар студияларидан иштирок этган бир қатор давлат ва жамоат арбобларининг фикрлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан ўтказилган мазкур тарихий видеоселектор йиғилиши сўнгида касаба уюшма фаолларининг таклифлари асосида қабул қилинган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг кўп миллионли аъзолар ва мамлакатимиз аҳолисига қилган Мурожаати” ўқиб эшиттирилди ва Мурожаатни қўллаб-қувватлаган ҳолда меҳнат жамоаларида кенг тарғиб қилиш ва уни тўлиғича амалга оширилишига эришишга келишиб олинди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email