Кўрик-танловнинг вилоят босқичи якунларига бағишланган тадбир жорий йилнинг 5 июл куни Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мажлислар залида ташкил этилди. Тадбирда танловнинг вилоят босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган бошланғич ташкилотлар ўзларининг намунавий ҳужжатлари, фаолиятларини ёрқин ёритувчи кўргазмали материаллари билан иштирок этишди. Тадбирда бошланғич ташкилотлар ўзларининг иш фаолиятлари билан фикр ҳамда тажриба алмашишди. Жумладан, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги кўрик-танловда фахрли ўринларни қўлга киритган 6 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳам ўзларининг ҳужжатлари, самарали фаолиятларини акс эттирувчи материаллар ҳамда кўргазмали қуроллари билан фаол иштирок этишди. Тадбир сўнгида Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ғолиб ташкилот касаба уюшма қўмита раислари диплом ҳамда эсталик совғлари билан тақдирландилар
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: