Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан “Ёш ишчи кадрларни тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида “Энг яхши ишчи касб эгаси” танлови ўтказилмоқда. Ишчи касбларни оммалаштириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълим тизимига тадбиқ этиш учун замин яратиш мақсадида ташкил қилинган танловда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг (16-25 ёшдаги) ишчи, мутахассислари ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари қатнашяпти.
Таъкидлаш керакки, шу кунгача танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида ўзлари фаолият юритаётган корхона, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, фермер ҳўжаликлари, қурилиш ташкилотлари, касб-ҳунар коллежлари ва бошқалардаги юқори малакали устозлари томонидан тавсия этилган 2,5 минг нафарга яқин ёшлар қатнашди. Мазкур ўқувчи ва ходимлар пайвандлаш, қишлоқ ҳўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш, қурилиш-пардозлаш ишлари, умумий қурилиш устаси, тикувчилик, тикув буюмлари ишлаб чиқариш, сартарошлик, косметология, ошпазлик каби кўплаб соҳаларда ўзлари эришган ютуқлар ва маҳоратини намойиш этдилар. Жараёнда ёшлар янги дўстлар орттириб, ўзаро тажриба алмашиш, ғоялари билан ўртоқлашиши имкониятига эга бўлишди.
Танлов умумдавлат таснифлагичидан танлаб олинган касблар бўйича уч босқичда, туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида ўтказилди. Олдинги босқичда ғолибликни қўлга киритган ёшлар кейинги босқичларга йўлланмани қўлга киритишди. Иштирокчилар маҳорати ва билими барча босқичлари 2 турда — назарий (тест саволлари) ва амалий (касбий-амалий топшириқлар) синов шаклида ўтказилди.
Ёшлар 7 та — “Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги”, “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги”, “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси”, “Умумқурилиш ишлари устаси”, “Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи”, “Ошпаз”, “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” номинациялари бўйича маҳоратини намойиш қилмоқда.
Танловининг ҳудудий босқичларида жами 461 нафар ёшлар, жумладан 98 нафар қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги, 36 нафар пайвандлаш ишлари (механик) техниги, 72 нафар Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси, 56 нафар Умумқурилиш ишлари устаси, 89 нафар Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи, 56 нафар ошпаз, 54 нафар Сартарошлик ва декоратив косметика устаси иштирок этди.Ғолибларни аниқлаш ва уларни тақдирлаш маросими тантанали равишда ташкил этилди.
Ҳудудлардаги танлов жараёнлари, иштирокчилар, ғолиблар ва ташкилотчиларнинг муносабатлари маҳаллий ва республика телеканаллари орқали ҳамда босма ва электрон ОАВларда кенг ёритилди.
Танловнинг ҳудудий босқичлари якунларига кўра 86 нафар ғолиблар жорий йилнинг 18-21 июль кунлари ўтказиладиган Республика босқичида иштирок этади.
Танловнинг республика бочқичлари;
18 июль- Тошкент авиасозлик касб-ҳунар коллежи;
19 июль- Қибрай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи;
20 июль- Тошкент қурилиш коммунал касб-ҳунар коллежи;
21 июль- “Машҳура” ўқув марказида ва Шуҳрат ресторанида бўлиб ўтади.
Хусусан 20 июль куни Тошкент қурилиш коммунал касб-ҳунар коллежида “Ёш ишчи кадрларни тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловининг “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” ҳамда “Умумқурилиш ишлари устаси” номинациялари бўйича республика босқичи бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 14 нафардан жами 28 нафар ўғил-қизлар иштирок этди.
Дастлаб иштирокчилар мехнат мухофазаси қоидалари билан таништирилиб, сўнг айнан йўналишларига оид тест саволларига жавоб беришди. Назарий билимлари синовдан ўтказилгач, иштирокчилар амалий билимларини намоён этдилар.
Танлов иштирокчилари орасидан ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, қимматбахо ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Жумладан “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” номинациясида Хоразм вилояти, Хонка қурилиш ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Руслан Абдиримов ғолиб бўлган бўлса, “Умумқурилиш ишлари устаси” номинациясида Сурхондарё вилояти, Термиз Архитектура ва курилиш касб хунар коллежи битирувчиси Ойбек Содиков ғолиб бўлди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: